Қозоғистонлик мактаб ўқувчиларига камроқ уй вазифаси бериладиган бўлди

Жамият 20 Февраль 2017 3905

Қозоғистон Республикаси Парламент мажлисида таълим ва фан вазири Ерлан Сагадиев мактаб ўқувчиларига бериладиган уй вазифалари ҳажмининг камайтирилиши ҳақида маълум қилди. Zakon.kz сайтида шу ҳақида хабар берилди. 

"Бизнинг мактаб ўқувчиларимизнинг уй вазифаларини бажаришга кетадиган вақт 65 мамлакат ичида 4-ўринни эгаллайди. Ҳалқаро таҳлил уй вазифалари ҳажми ва таълимдаги ютуқлар орасида тўғридан-тўғри боғлиқлик йўқлигини кўрсатади. Ўқув жараёнини тўғри шакллантириб, уй вазифасини қисқартириш мумкин ва керак", - деди у. 

Идорада таъкидланишича, бу масала юзасидан ўқитувчи ва мутахассислардан иборат икки йирик гуруҳ иш олиб борган. 

"Бу ерда икки хил вариант таклиф қилинмоқда. Биринчиси - барча предметлар бўйича уйга вазифа бериш, лекин камроқ. Иккинчиси - уйга вазифа бериш, лекин барча предметлардан эмас", - дея маълум қилди Е.Сагадиев. 

"Икки ҳолатда ҳам уй вазифаси кунига ўртача бир соатга қисқартирилади, дам олиш кунларига уйга вазифа берилмайди. Бугун бу масала педагог ва ота-оналар муҳокамасига қўйилган. Шундан келиб чиққан ҳолда бир хулосага келинади", - дея сўзларини якунлади вазир. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95144 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46374 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51590 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9289 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20099 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 418 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 514 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 424 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар