Gartner ҳисоботига кўра, бугунги кунга келиб дунё бозорида смартфонлар ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобат деярли йўқолди. Ҳисоботга кўра, сотилаётган смартфонларнинг 99 фоизига Android ёки iOS операцион тизимлари ўрнатилган.

Бунчалик катта фарқ аввал кузатилмасди. 2010 йилда Android ва iOS бозорнинг кўпи билан 40 фоизини эгалларди. Ўша вақтда Symbian ва BlackBerry қурилмаларининг бозордаги улуши кўпроқ, Windows смартфонлари ҳиссаси эса 4,2 фоиз эди.

Ўтган вақт ичида Symbian қурилмалари йўқ бўлиб кетди, BlackBerry компанияси эса Android операцион тизимига ўтди. 

Microsoft ҳозирча фойдаланувчилари учун Windows 10 Mobile платформасидан воз кечмади. Аммо Windows ёки бошқа исталган платформа Android ёки iOS’га рақобат туғдира олиши эҳтимолдан йироқ.