Хитой миллий нефтгаз корпорацияси (CNPC) ва Абу Заби миллий нефть компанияси (ADNOC) нефть бўйича 1,77 миллиард АҚШ долларилик концессион келишувга эришишди. Бу ҳақда "Чжунго синьвэньван" портали хабар бермоқда.

"Бу келишув Хитойнинг Бирлашган Араб Амирликлари энергетика бозоридаги иштирокини кенгайтириш учун қўшимча ижобий шароитларни яратади", - дея маълум қилди CNPC директорлар кенгаши раиси Ван Илинь. Унинг сўзларига кўра, келишувга кўра, Хитой корпорацияси ADNOC’нинг 8 фоиз акцияларини харид қилмоқда, уларнинг амал қилиш муддати эса 40 йил.

CNPC – Хитойнинг нефть ва газ қазиб олиш ҳамда етказиб бериш бўйича йирик компанияси бўлиб, унинг ҳиссасига Хитойда қазиб олинадиган барча нефтнинг ярмидан кўпи ҳамда табиий газнинг 71 фоизга яқин қисми тўғри келади. Корпорация дунёнинг 37 давлатида турли лойиҳаларни амалга оширади.