Лавров: «… ўз-ўзидан ижарага олишнинг умуман имкони йўқ»

Жаҳон 20 Февраль 2017 9264
Фото: РИА "Новости"

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина Олий радаси депутати Андрей Артеменконинг Москвадан санкцияларни олиш ва Қримни ижарага бериш «режа»сига фикрини билдирди. 

«Бунга изоҳ беришим мушкул, чунки ўз-ўзидан ижарага олишнинг ҳеч ҳам иложи йўқ», — деган Россиянинг бош дипломати.

Унинг сўзларига кўра, бу каби режалар «шуни кўрсатмоқдаки, ўйин қоидаларини қайта ёзиб чиқишга уринишлар бўлади».

«Буларнинг бари истар-истамас, 2015 йил февралида Минскда эришилган келишув шартларидан эътиборни чалғитади. Бу келишувнинг эса бошқа муқобили йўқ», — деб таъкидлаган Лавров.

Аввалроқ, The New York Times газетаси хабарига кўра, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флиннга, у истеъфога чиқмасдан аввалроқ, Россияга қарши санкцияларни бекор қилишга доир режа тақдим этилган. Уни тузишда Украина парламенти депутати Андрей Артеменко муҳим ўрин тутган. 

Артеменконинг ҳикоя қилишича, режа бандлари орасида — «Донбасснинг Украина таркибига қайтиши», Украинанинг нейтрал мақомини тасдиқлаш кабилар бор. У НАТО, ЕИ ва Божхона иттифоқининг ҳеч бирига қўшилмайди. 

Бундан ташқари, Украинада Қримни Россияга 30-50 йилга ижарага бериш кўзда тутилган. Бу муддат поёнига етгач, Қрим ярим оролида унинг кимга тегишли бўлишига ойдинлик киритувчи сўнгги референдум ўтказилади. 

Кўпроқ янгиликлар