Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 мусобақаси А гуруҳи 1-туридан ўрин олган «Ал-Таавон» ва «Локомотив» клублари ўртасидаги ўйин ўз якунига етди.  Мазкур беллашувда саудияликлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади ва жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида чиқиб кетди. Иккинчи бўлимда «Ал-Таавон» фаол ҳаракат қилди. 68-дақиқада бурчакдан узатилган тўпга Талал Ал Абси боши билан зарба берди ва ҳисобни очишга эришди.

Ушбу гол ўйинда ягоналигича қолди ва «Локомотив» 2017 йилги Осиё Чемпионлар Лигасини мағлубият билан бошлади.

ОЧЛ–2017. А гуруҳи, 1-тур

«Ал-Таавон» (Саудия Арабистони) – «Локомотив» (Ўзбекистон) 1:0

Гол: Талал Ал Абси (68)

«Ал-Таавон»: Ал Гамди, Мачадо, Али Абси, Ал Барака, Ал Ҳуссайн, Абусабан (Ал Олаян, 80), Муса, Моааз, Н’Диайе, Санмартэн (Кано, 87), Ал Заин (Ал Саири, 72).

«Локомотив»:  Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев (Қувондиқ Рўзиев, 68), Сардор Мирзаев, Салим Мустафоев, Тимур Кападзе (Саламат Қуттибоев, 87), Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев (Марат Бикмаев, 57), Муҳаммад Коне, Жалолиддин Машарипов. 

Огоҳлантиришлар: Ал Абси (80), Ал Олаян (85) – Муҳаммад Коне (76).