Pagani’нинг янги гиперкари 2,4 млн доллардан сотилади

Технология 20 Февраль 2017 3594
Фото: Pagani

Pagani фирмаси янги суперкарини намойиш қилди. Гап Huayra деб ном олган родстер ҳақида кетмоқда. Автомобилнинг расмий премьераси Женевадаги халқаро автосалон доирасида бўлиб ўтади. 

Родстер 2010 йилда конвейердан чиққан купе базасида қурилган. Автомобиль битурбирланган, 746 от кучига эга V12 двигатели билан жиҳозланган. Купедан фарқли равишда, усти очиқ родстернинг кузови енгилроқ, уни яратишда янги Carbo-Triax HP52 материали қўлланган.

Ҳаммаси бўлиб 100 та шундай машина ишлаб чиқарилади. Машиналар 2,4 млн доллардан сотилади.  

Фото: Pagani

Pagani Automobili гиперкарлар ишлаб чиқарувчи итальян фирмаси бўлиб, 1992 йилда ташкил топган. Унинг бош қароргоҳи Италиянинг Модена шаҳрида жойлашган. Фирма кўп йиллардан бери Daimler AG компаниясининг спорт моделлари ишлаб чиқарувчи AMG бўлими билан ҳамкорлик қилади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22942 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40525 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 154033 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43939 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 1680 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 3120 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1405 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 1177 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар