Сеул: Ким Чен Намга суиқасд Ким Чен Ин ҳокимияти мустаҳкамланаётганини англатади

Жаҳон 20 Февраль 2017 5053

Ким Чен Намни йўқотишнинг бош омили КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг ўз ҳокимиятини мустаҳкамлашга уриниш билан изоҳланиши мумкин. Корея республикаси бирлашув вазири Хон Ён Пхё хорижий журналистлар учун Сеулда ўтказган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз юритди. 

"Ким Чен Намнинг ўлдирилиши «террор ҳокимияти» ҳисобланган Ким Чен Ин тузуми ҳаракатларига мос келади. Ин ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун унга таҳдид солиши мумкин бўлган барчани йўқотмоқда", - деган вазир.

Хон Ён Пхёнинг фикрича, Ким Чен Намнинг ўлимида "кўплаб гувоҳликлар, хусусан разведка маълумотлари Шимолий Корея қўли борлигини кўрсатмоқда". Бироқ, вазир махфийлиги сабабли далилларни келтирмаган. 

Жанубий Корея бирлашув вазирининг айтишича, "Ким Чен Намнинг ўлими яқин истиқболда Ким Чен Инга ёрдам беради, аммо узоқ истиқболда – салбий таъсир кўрсатади".

"Террор ва қўрқувга асосланган ҳар қандай тузум узоқ яшамаганига тарих гувоҳ", -дея хулоса қилган вазир. 

14 февраль куни Малайзия ҳуқуқ-тартибот идоралари КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг ўгай акаси Ким Чен Намнинг ўлимини тасдиқлади. У Куала-Лумпур аэропортида ўзини ёмон ҳис қилгач, шифохонага етмасдан ҳалок бўлган эди. 

Ҳозирча, жиноят қандай содир этилгани, марҳум нима сабабли ҳаётдан кўз юмгани номаълум. Шу билан бирга, Ким Чен Намнинг ўлимига доир расмий хулоса ҳам эълон қилинганича йўқ. Ҳозирча, ҳуқуқ идоралари ходимлари 4 киши, шу жумлада кузатув камераларига тушиб қолган икки қизни ҳам қўлга олган. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20542 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23789 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12193 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13186 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42546 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53570 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48062 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 540 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 444 Жамият
Кўпроқ янгиликлар