Сурияда россиялик яна 4 ҳарбий ҳалок бўлди

Жаҳон 20 Февраль 2017 8984
Фото: © РИА Новости

Сурияда россиялик 4 нафар ҳарбий автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма масофадан туриб ҳаракатга келтирилиши оқибатида ҳалок бўлган, яна икки нафари жароҳатланган. Бу маълумот Россия Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Ҳодиса 16 февраль куни рўй берган, бу ҳақда бугун маълум қилинмоқда.

Россиялик ҳарбий маслаҳатчилар гуруҳи минган автомобиль Сурия армияси колоннаси таркибида Тияс аэродроми ҳудудидан Ҳомс шаҳрига йўл олганди.

Айни вақтда россиялик шифокорлар жароҳатланган икки ҳарбийнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун уринмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, Россия Сурияда ҳарбий амалиётларга киришганидан буён (2015 йилнинг 31 сентябри) йўқотилган ҳарбийлар сони 27 нафарга етди. Мудофаа вазирлиги Суриядаги россиялик ҳарбийлар сонини аниқ келтирмайди.

2017 йилнинг 14 февралида вазирлик Суриядаги ҳарбий амалиёт иштирокчиларини тақдирлаш учун 20 мингта медаль тайёрлашга буюртма бергани маълум қилинди. Кейинроқ бу адашув бўлгани, аслида гап 2 мингта мукофот ҳақида бўлгани айтилди.

Кун янгиликлари
Салоҳиддин Шарипов: “Ҳалол луқма – инсон саодатининг калитидир”
22:51 / 22.06.2017 25649 Жамият
Mirobod Elit - пойтахт марказида оилангиз учун муносиб совға
16:29 / 21.06.2017 24600 Жамият
Ислом Каримов туғилган хонадонда ифторлик дастурхони ёзилди (видео)
Марк Цукерберг мусулмонлар даврасида ифторлик қилди
Ўзбекистон ҳукумати Қозоғистонда ҳалок бўлган фуқароларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди
Москвада 3 нафар Ўзбекистон фуқароси метандан заҳарланиб ҳалок бўлди
21:28 2709 Жамият
Дайжест: «Пахтакор»да янги давр, «Ёнғоқ вазири», Россияда Telegram’га таҳдид ва куннинг бошқа хабарлари
21:12 2117 Жаҳон
БАА маликалари бельгиялик хизматкорларни камситишда айбдор деб тан олинди
20:48 3206 Жаҳон
Ёш адвокат соҳилни 5 минг тонна чиқиндидан халос қилди (фотожамланма)
20:42 3485 Жамият
«Бабаянни ёмон деманг, у ҳам Худо бандаси»
20:34 6595 Спорт
Кўпроқ янгиликлар