Ҳалабни минадан тозалаш ишлари якунланди

Жаҳон 20 Февраль 2017 3456

Россиялик сапёрлар Суриянинг Ҳалаб шаҳрини минасизлаштириш бўйича ишларни якунлашди ва энди Россияга қайтмоқдалар. Бу ҳақда Россиянинг Биринчи каналида кўрсатилган репортажда сўзланган.

Таъкидланишича, ҳарбийлар тантанали равишда ўз юртларига кузатилдилар. Хайрлашув маросимига шаҳарда яшовчи кўплаб тинч аҳоли келди.

Ҳалабнинг минасизлаштирилишида махсус ўргатилган итлар ҳам иштирок этган. 

"У ҳали ёш, бу унинг биринчи хизмат сафаридир, у бу сафарда кўп тажриба орттирди, бироқ яна кўп нарса устида ишлаш керак. Бошида биз Россиядаги совуқлардан бундай иссиқ ўлкага келганимизда унга айниқса қийин бўлди, у бундай шароитга узоқ вақт давомида мослашишига тўғри келди", деб айтмоқда сапёрлардан бири ўзининг ити ҳақида.

Ҳалабни минасизлаштириш бўйича кейинги ишларни суриялик сапёрлар давом эттиришади. Репортажда айтилишича, россиялик сапёрлар уларни барча зарурий кўникмаларга ўргатиб, уларга энг янги қурилмаларни қолдиришган.

Январь охирида россиялик ҳарбийлар Ҳалабдаги 2 минг гектардан кўпроқ майдонни минасизлаштирганлари маълум қилинганди. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 50332 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15996 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 97904 Ўзбекистон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 73 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 30 Жаҳон
Хитой клуби трибуна ўриндиқларини тилла рангга бўягач, кетма-кет 5 учрашувда ғалаба қозонди
09:36 102 Спорт
Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик режаси тасдиқланди 
Саломатлигингизга бефарқ эмасмисиз – бу йўлда Azim Zomin Shifo сизга кўмакчи бўлади
09:00 2718 Lifestyle
Фототехника ишлаб чиқарувчи Polaroid компанияси смартфонлар бозорига қайтмоқчи
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2533 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар