Тошкент шаҳри собиқ прокурори шаҳардаги Халқ қабулхонасига раҳбар бўлди

Ўзбекистон 20 Февраль 2017 16661

Ўзбекистон Республикаси президентининг Тошкент шаҳридаги «Халқ қабулхонаси»га раҳбар тайинланди.

Тошкент шаҳри собиқ прокурори ҳисобланган Мирзоҳид Обидов ўтган йилнинг мартида шаҳар ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланганди. У шу йил бошида бу лавозимидан озод этилган.

Аммо Мирзоҳид Ҳаётович кўп вақт ишсиз қолмаган. У энди Ўзбекистон Республикаси президентининг Тошкент шаҳридаги «Халқ қабулхонаси»га раҳбарлик қилади.

Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳрида, шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарда Ўзбекистон Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонасида ҳам фуқароларнинг давлат органларига мурожаат қилишига оид конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш учун барча қулайлик яратилган.

Қабулхонага кираверишда Шавкат Мирзиёевнинг «Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир», деган сўзлари битилган.

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва сақлаш учун замонавий шарт-шароитлар яратилган. Ходимлар, ёш болали оналар, ногиронлар ва фуқаролар учун барча жиҳатлар эътиборга олинган.

Тошкент шаҳрида аҳоли кўплигини инобатга олиб, бу ерда соҳавий бўлимлар ташкил этилган. Ушбу қабулхона Амир Темур кўчаси, 14-уйда жойлашган.

Бундан аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари ва Қорақалпоғистон Республикаси Бош прокурори лавозимида ишлаган Ҳакимбай Ҳалимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси «Халқ қабулхонаси» раҳбари этиб тайинланганди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 44840 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15233 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95031 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 11 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 83 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1190 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1333 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 2865 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1839 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3175 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар