Шведча мазахлаш: Трамп яна «қовун туширди», Швецияда эса ҳаммаёқ тинч

Жаҳон 20 Февраль 2017 19643

АҚШ президенти Дональд Трамп 18 февраль куни Мельбурн шаҳрида (Флорида штати) сўзлаган нутқида Европанинг бир қанча мамлакатлари қочқинлар ва терактлар муаммосига дуч келгани ҳақида гапириб, Швецияни ҳам шундай мамлакатлар сирасига қўшиб кетганди.

«Бир кўринг, Швецияда кеча нима содир бўлди. Швецияда-я, ким ҳам ўйларди? Ким ҳам бунга ишонарди. Швеция катта миқдорда муҳожирларни қабул қилди ва унда иложи йўқ деб тасаввур қилинган муаммолар пайдо бўлди», деб айтганди Трамп.

Швециядагилар эса Трамп нимани назарда тутаётгани ҳақида кичик бўлсада тасаввурга эга эмасликларини билдиришмоқда. Баъзи нашрлар эса бу масалага ҳазиломуз ёндашиб, машҳур қўшиқчилардан бири конкурс вақтида кўнгилсизликка учрагани, бу эса техник носозлик туфайли рўй берганини ёзган. 

Швеция собиқ бош вазири Карл Бильдт эса твиттерида АҚШ президентига «қаттиқ зарба» берган.

«Швеция? Теракт? Менда саволлар туғилмоқда. Масалан, у нима чекиб олган?», дея ёзган у.

Бир қанча швецияликлар твиттерда Трампнинг чиқишига муносабат ўлароқ флешмоб ўтказишди. Улар #LastNightInSweden ҳештегини илова қилган ҳолда Швецияда осудалик ҳукмрон эканини ифодалашди. Кўп твитларда захархандалик билан фикр билдирилган.

«Швецияда ўтган оқшом»
«Швецияда даҳшат. Саҳна қулаб тушди»
«Бу вақтда душман Швеция чегарасини кесиб ўтмоқда»
«Терактга алоқадорликда гумон қилинганлардан бири қўлга олинди»
«Швецияда ҳужумдан олдинги ва ҳужумдан кейинги ҳолат»
«Ҳодисадан кейин Швецияда жамоат транспортида хавфсизлик чоралари кучайтирилди»
«Стокгольм кўчаларидан бирида ҳодиса ташкилотчиси қўлга олинди. У  радикал гномлар гуруҳи етакчиси»

 

Кун янгиликлари
1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan" барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади
20:11 / 27.05.2017 141127 Технология
Ҳафталик: Мирзиёев сафарлари ва қарорлари, "Ахборот"нинг сўнгги кунлари, GM автомобилларининг ўзгарадиган нархи ва қарз ундирувчи янги бюро
19:36 / 27.05.2017 50975 Ўзбекистон
Мустақиллик шоҳ кўчасида йўлни ажратиб турувчи металл тўсиқлар олиб ташланди (фото)
17:34 / 27.05.2017 48955 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 145031 Жамият
Манчини "Зенит" билан шартнома имзолагани Москвага йўл олди
00:57 57 Спорт
Канн кинофестивалининг бош совринини швециялик режиссёр олди
"СКА-Хабаровск" Россия премьер-лигасига йўл олди, "Арсенал" эса унда ўрнини сақлаб қолди
00:27 227 Спорт
Луиш Фигу Месси ва Рональду, "Барса" ва "Реал" ҳақида
23:43 / 28.05.2017 2625 Спорт
Қатор давлатларга Ўзбекистондан янги элчилар тайинланди
23:23 / 28.05.2017 2279 Ўзбекистон
Матьё "Барселона"дан кетишини маълум қилди
22:38 / 28.05.2017 1769 Спорт
Кўпроқ янгиликлар