АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг Мельбурн шаҳрида (Флорида штати) сўзлаган нутқида Швецияда муҳожирлар билан боғлиқ муаммоларни эслатганда нимани назарда тутганини тушунтирди. У бу ҳақда твиттерда ёзди.  

"Швецияда нима содир бўлаётгани ҳақидаги сўзларим у ердаги муҳожирлар мавзуси кўтарилган, Fox News’да кўрсатилган кўрсатувга ҳавола эди", деб ёзган Трамп.

Аввалроқ Стокгольм АҚШ раҳбариятидан Трампнинг Швеция муҳожирлар сабабли 17 февралда муаммоларга дуч келгани ҳақидаги сўзларига тушунтириш беришни сўраган.

"Бир кўринг, Швецияда кеча нима содир бўлди. Швецияда-я, ким ҳам ўйларди? Ким ҳам бунга ишонарди. Швеция катта миқдорда муҳожирларни қабул қилди ва унда иложи йўқ деб тасаввур қилинган муаммолар пайдо бўлди", деб айтди Трамп.

Трамп шунингдек АҚШ "ғараз ниятли одамларга муҳтож эмаслигини" айтган.