Туркия президентининг рафиқаси Омина Эрдўған бир гуруҳ сурияликлар аёлларни кутиб олди. Учрашув Анқарадаги Президентлик мажмуасида гуманитар ташкилотлар ва қочқинларга ёрдам беришга ихтисослашган тузилмалар вакиллари иштирокида ўтди. 

Омина Эрдўған Туркиянинг муҳожирларга нисбатан сиёсати ҳамда қочқинлар оилаларидан бўлган аёлларни ишга жойлаш бўйича саъй-ҳаракатлар ҳақида сўзлаб берди.

"Биз Туркияда туғилган муҳожирлар болалари "йўқолган авлод"ни шакллантирмасликлари ва камида таянч таълим олишларига интилмоқдамиз. Биз суриялик ёшлар олий таълим муассасаларимизда таълим олишлари тарафдоримиз", деб айтди Омина Эрдўған.  Унинг айтишича, суриялик ёшлар учун Туркия ОТМларида ўқиш учун махсус квота ажратилган. 

"Муҳожирларнинг аксарият қисмини аёллар ташкил қилади, шунинг учун қочқинларни вақтинчалик жойлаштириш марказларида уларга махсус тадбирлар ўтказилади", деб қўшимча қилди Эрдўғаннинг рафиқаси.

Унинг таъкидлашича, Туркия минтақадаги давлатлар учун гуманитар қўллаб-қувватлов модели сифатида хизмат қилиши мумкин.