Ўзбекистонлик 11 нафар бемор бола Германияда бепул даволаниб келди

Жамият 20 Февраль 2017 2922
Фото:UZA

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик доирасида 11 бемор бола Германия клиникаларида даволаниб, Ўзбекистонга қайтиб келди. Тошкент халқаро аэропортида уларни давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар кутиб олди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

– Фарзандим Жуманиёзда туғма урологик нуқсон бор эди, –дейди учкўприклик Гулноза Мамажонова. – Маҳаллий шифокорлар томонидан унинг соғлиғи доимий кузатиб борилмоқда. Ўғлим Германияда олти ой даволаниб, қайтиб келди. Соғлиғи тикланганини кўриб, хурсанд бўлдим.

Пахтаободлик Тожимуҳамедовларнинг ҳам икки фарзанди Германия клиникаларида даволанаётган эди. Улардан бири – 13 ёшли Муслимбек муолажаларни тугатиб, ота-онаси бағрига қайтиб келди.

– Бундан икки йил аввал хонадонимизда рўй берган ёнғин туфайли болаларим оғир жароҳат олган эди, – дейди Зулайҳо Тожимуҳамедова. – Фарзандларимга шифокорлар ўз вақтида тез ёрдам кўрсатгани туфайли уларнинг ҳаёти асраб қолинди. Бироқ куйиш оқибатида баданида пайдо бўлган чандиқларни тузатиш учун босқичма-босқич муолажалар талаб этилар экан. Германия клиникасида ўтказилган операциялар натижасида ўғлим Муслимбекнинг юз ва қўлларидаги чандиқлар деярли тузалибди. Унинг соғлом чеҳрасини кўриш бахти насиб этганидан бениҳоя мамнунмиз. Акаси олиб келган суратлар орқали қизим Руқиянинг аҳволидан ҳам хабардор бўлдим. У ҳам операциялардан муваффақиятли ўтибди, жароҳатларининг ўрни анча тикланган. Болаларимизга кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик ва эътибор учун давлатимиздан миннатдормиз.

Олотлик Болтақуловлар ҳам бундан олти ой аввал 10 ёшли ўғли Мадаминни Германияга кузатган эди. Операция натижасида унинг чап оёғида куйишдан қолган асорат бартараф этилди. Шифокорлар ота-онага келгусида фарзандининг саломатлигини назорат қилиш ва болани парваришлаш бўйича маслаҳат ва тавсиялар берди.

"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди ва Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти ҳамкорлигида ҳаётга татбиқ этилаётган ушбу лойиҳа доирасида 2002 йилдан буён терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа касалликлар билан хасталанган уч юз йигирма икки бола Германияда даволанди.

Ўзбекистондаги етакчи клиникаларда оёғи, бўйни, лаб ва танглайида туғма нуқсони бўлган ногирон ва бемор болаларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Ўттиз нафарга яқин бемор болада пластик жарроҳлик муолажалари бажарилди. Ҳамкорлик лойиҳаси давом этмоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар