«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия Кубогининг нимчорак финали доирасида «Блэкберн Роверс»га қарши кечган ва 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувдан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

«Блэкберн» анчагина яхши ўйин намойиш қилди, улар бизни меҳнат қилишга мажбур эта олишди, бу билан уларни табриклашим мумкин. Улар хушчақчақ кайфиятда ўйин ўтказишди. Уларда яхши футболчилар бор, агар биз ўйинга нотўғри ёндашганимизда, биз ғалабага эриша олмасдик ҳам. 

Агар улар Чемпионшипда ҳам шундай барқарор ўйин намойиш этишса, турнирдан чиқиб кетишмайди. Уларнинг бизга урган голи шунчаки ҳайратланарли гол эди. Жуда ҳайратланарди! Зарба ҳам, тўпнинг ҳаракати ҳам рисолалардагидек чиқди», — дея Моуриньонинг сўзларини келтирган BBC.