Ўзбекистон бўйлаб сафар қилаётган National Geographic учун видео ҳамда суратлар тайёрлаб берувчи жаҳонга машҳур фотосуратчи Жон Стэнмайер Instagram’даги саҳифасида ғайритабиий видеони жойлаштирди.

Унда Ўзбекистоннинг Хива шаҳридаги “нафас олувчи” автомобиль тасвирланган. Кадрда устига ёпинчиқ ташланган автомобиль худди нафас олаётгандек тасаввур уйғотаётганини кўриш мумкин. Бу шамол айланиши орқали рўй берган. 

Маълумот учун, америкалик Жон Стэнмайер 1964 йилда таваллуд топган бўлиб, дунёга машҳур фотосуратчи саналади. У 1999 йилда фотосуратчилар орасида энг нуфузли ҳисобланган Роберт Капа соврини билан тақдирланган.