Ядро физикаси билан шуғулланувчи ўзбекистонлик олим талабалар билан учрашди 

Жамият 21 Февраль 2017 3620

Физика-математика фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги Толиб Мусаевич Мўминов билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Физика факультетида ўтказилган учрашув сермазмун дарслардан бирига айланди. Бу ҳақда ЎзМУ газетаси мухбири Улуғбек Усмонов хабар бермоқда.

Устознинг ҳаёт йўли ва илмий, педагогик фаолияти ҳам бугунги ёшлар учун ўзига хос ибрат мактабидир. Зеро академик фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильмни катта қизиқиш билан кузатган талабалар ўзларига тегишли хулосалар чиқариб олдилар. 

Толиб Мўминов 1965 йилда Самарқанд давлат университетини тугатгач, 1965-1979 йилларда СамДУ ва Бирлашган ядро тадқиқотлари институтида илмий ходим, 1979-1981 йилларда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)да лаборатория мудири, 1992-1995 йилларда СамДУ ректори, 1981-1987 ва 1995 йилдан Амалий физика илмий тадқиқот институти директори лавозимларида фаолият кўрсатган. Фундаментал ва амалий ядро физикасига оид илмий тадқиқотлар билан шуғулланиб келаётган атоқли олим Ядро спектраскопияси ва радиацион экология физикаси илмий мактаби асосчиси ҳисобланади. Унинг раҳбарлигида эксперементал ядро физикаси учун бир неча ноёб илмий қурилмалар (СБ-50 бетатрони, МТ-22С микротрони, ЭГ-2 ионлар тезлаткичи, ИБМ кучли ион дастаси инжектори ва бошқалар) яратилди. Яратилган қурилмалар ёрдамида атом ядросининг хоссалари, тезлаштирилган электронлар дастасининг газ муҳитидан ўтиши, юқори энергияли гамма-квантлар дастасининг ўта кичик бурчакларга сочилиши ва радиоэкологияга оид изланишлар ўтказган. Устоз олим айни пайтда Физика факультети Қуйи энергиялар физикаси кафедраси профессори лавозимида фаолият кўрсатмоқда.

Суҳбат давомида физик олим Ўзбекистонда кўплаб муаммолар ечимини ижобий ҳал этишда илм-фан, соҳа мутахассисларининг ўрни ҳақида сўз юритар экан, Президентнинг “Ўзимиздаги муаммоларни ўзимиз ҳал қилишимиз керак, уларни биров четдан келиб ечиб бермайди”, деган сўзларини алоҳида таъкидлади. 

Мулоқот давомида талабалар бу мавзуда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53520 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69090 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36429 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20935 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79412 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61353 Жамият
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 89 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 422 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 403 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 206 Жамият
Кўпроқ янгиликлар