Хитойнинг  JD.com интернет-дўконида ҳали расман эълон қилинмаган Nokia 8 смартфонига аввалдан буюртма бериш ҳақида хабар пайдо бўлди. Шунингдек, унинг нархи ҳам маълум бўлди. 

Янги флагман

 JD.com саҳифасида хабар берилишича, смартфон  3188 юань — 464 АҚШ доллари атрофида. Суратлар ўрнидаги саҳифада Nokia 8нинг тармоқларда пайдо бўлган эски тасвирларидан фойдаланилган. Шундай экан, бу хабарнинг чин эканига одам иккиланади.

Россияда бу қийматга кўплаб мақбул телефонлар, жумладан, энг машҳур - янги Samsung Galaxy A7ни харид қилиш мумкин. 

Nokia 8 расман қачон сотувга чиқиши номаълум. Смартфонни  MWC 2017 кўргазмасида намойиш этиш режалаштирилган. Унинг айрим хусусиятлари маълум:

Процессор: Snapdragon 821 ёки 835;
Дисплей: QHD (2560x1440 пиксел) имкониятли 5,7 дюйм, AMOLED;
Камера: 24 МП асосий ва 12 МП фронтал;
Хотира: 64 ёки 128 ГБ ички, 256 ГБгача microSD хотирани кўтара олади;
ОТ: Android 7.0 Nougat.