Брюсселда АҚШга яна бир штатни қўшиб қўйишди

Жаҳон 21 Февраль 2017 9026
Фото: AP

АҚШ вице-президенти Майк Пенс ва Европа кенгаши раҳбари Дональд Тускнинг душанба кунги учрашуви пайтида ҳар икки томонга АҚШ ва Европа Иттифоқи байроқлари ҳамроҳлик қилди. Бироқ Америка давлат тимсоли бу сафар баъзи бир ўзгаришлар билан ажралиб турди: сиёсатчилар ортидаги экранда 50та юлдуз ўрнига 51та оқ юлдузни кўриш мумкин эди.

Америка байроғидаги ҳар бир юлдуз мамлакатдаги 50та штатдан дарак беради, одатда улар олти юлдуздан иборат беш қатор ҳамда беш юлдузли тўрт қаторни ташкил этади. Байроқнинг Брюсселдаги нусхаси эса тўққиз юлдуздан иборат уч қатор ва саккиз юлдузли уч қатордан иборат бўлган.

Шу билан бир қаторда, Америка байроғида Британия мустамлакаларидан дарак берувчи чизиқлар сони тўғри бўлган – 13та. ЕИ байроғи эса ҳеч қандай хатоларсиз бўлган, унда айлана бўйлаб 12та олтин юлдуз жойлаштирилган.

“Ассошиэйтед Пресс” агентлигининг таъкидлашича, Европа кенгаши ҳозирча бу ҳолат юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермади.

Аввалроқ Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер АҚШ вице-президентига Европани  ўзининг илк хорижий ташрифи учун жой сифатида танлаганига миннатдорлик билдирганди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24022 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11881 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82860 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 357 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2121 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1063 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 626 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 4571 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1091 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 2232 Спорт
Кўпроқ янгиликлар