«Саттон Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Пол Досуэлл жамоанинг 46 ёшли дарвозабони Уэйн Шоу юзага келган можароли вазиятдан кейин клубдан кетиш ҳақида ариза ёзган.

«Бу кишини жуда ранжитадиган иш. Мен эрталаб уйғондим ва у ҳақдаги кўпдан-кўп ёмон хабарларни эшитдим. Уэйннинг ўзи куннинг иккинчи ярмида клуб раҳбариятидан ўзи билан шартномани бекор қилишни сўраган. Бу таклиф қабул қилинган. Бу бизнинг ажойиб эртагимизнинг қайғули якуни. Мен қаттиқ ранжидим. Хўжайинлар ҳам хафа», - дея Досуэллнинг сўзларини келтирган BBC.

Бошқа хабарларда эса клуб раҳбарияти футболчидан шартномани бекор қилишни сўраган. Бунга Англия футбол ассоциацияси унинг букмекерлик идоралари билан можароси ортидан юзага келди.

Бундан олдинроқ ассоциация Англия Кубогининг нимчорак финали доирасида ўтказилган «Саттон Юнайтед» – «Арсенал» учрашуви давомида мезбонлар жамоаси дарвозабони Уэйн Шоу захира ўриндиғида ўтирган ҳолатда пирог егани борасида текширув бошлагани хабар қилинди. Уларнинг гумон қилишича, букмекерлик идораларида унинг ўйин вақтида овқатланиши учун ставка қабул қилинганди. Футболчининг ўзи ҳам бу ҳақда хабардор бўлган бўлиши мумкин.

«Саттон»нинг 125 килограммлик дарвозабони ўйин вақтида пирог егани туфайли жиддий жазоланиши мумкин