Ferrari компанияси Европада янги суперкар дизайнига патент олди. Motor1 нашрининг таъкидлашича, патентга юборилган мурожаат тасвирларида LaFerrari гибридли купесининг ноёб нусхаси кўрсатилган.

Янгилик ҳақида ҳеч қандай қўшимча маълумот йўқ. Фақатгина ушбу тасвирларга ҳуқуқ Ferrari’га тегишли экани, унинг муаллифи эса автомобиль ишлаб чиқарувчисининг дизайн бўйича вице-президенти Флавио Манцони экани маълум, холос. У марканинг F12berlinetta, 488 GTB, California T моделларини ишлаб чиқиш жараёнига бошчилик қилган.

Ferrari LaFerrari модификацияси қаттиқ юза ва очиладиган том каби нусхаларда тақдим этилган. Биринчиси атиги 500 нусхада тақдим этилган бўлса, иккинчиси 200 нусхада чиқарилган.

Ferrari LaFerrari гибридли куч қурилмаси ёрдамида ҳаракат келади. У ўз ичига 6,3 литрли V12 двигатели, электромотор, литий-ионли аккумуляторлар блоки, шунингдек, етти поғонали иккита уланиш “робот”ини қамраб олади. Қурилмалар умумий ҳисобда 953 от кучини беради.

Ferrari LaFerrari купеси соатига юз километрлик тезликка уч сонияда етади. Суперкарнинг максимал тезлиги соатига 350 километрни ташкил этади.