Англия 5-дивизиони вакили «Саттон Юнайтед»нинг захира дарвозабони Уэйн Шоу Англия кубогининг 1/8 финалида «Арсенал»га қарши учрашув охирида захира ўриндиғида ўтириб тамадди қилиб олди.

45 ёшли Шоу иккинчи бўлим охирида захира ўриндиғининг ўзида пирог еб, сув ичиб олган.

Ушбу дарвозабоннинг вазни 125 кг бўлиб, жамоаси Англия Кубогида шу босқичга қадар етиб келганидан сўнг бутун Англияда машҳур бўлиб кетганди.