Ғулом Мирзонинг “Мустақилликнинг залворли одимлари” китоби босмадан чиқди

Жамият 21 Февраль 2017 3997

2017 йил 21 февраль куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан “Чўлпон” номидаги нашриёт-матбаа ижодиёт уйи билан ҳамкорликда нашр этилган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ғулом Мирзонинг “Мустақилликнинг залворли одимлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий газета-журналларнинг бош муҳаррирлари, таниқли журналистлар ва тарихчи олимлар, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети профессор-ўқитувчилари ва журналистика, филология йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалар, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши аъзолари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Муаллифнинг “Мустақилликнинг залворли одимлари” номли тўплами икки китобдан иборат. Тўпламнинг биринчи китоби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигига, иккинчи китоб Ўзбекистон  Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг сўнмас хотирасига бағишланган.

Биринчи китобда муаллифнинг қарийб 25 йил давомида даврий матбуотда эълон қилинган публицистик мақола, шарҳ ва репортажларининг салмоқли қисми жамланган. Иккинчи китобдан ранг-баранг мавзулардаги таҳлилий мақолалар, шунингдек, турли соҳа мутасаддилари ва етакчи мутахассислар билан интервьюлар жой олган. Ҳар икки китоб таркибидаги 10 та фасл, 19 та боб, 203 та мавзу, жами қарийб 1100 саҳифа – буларнинг барчаси кейинги чорак аср давомида ҳаётимизнинг турли соҳаларида амалга оширилган эзгу ишларнинг муаллиф имкони даражасидаги холис ва камтарин талқинидир.

Маълумот учун: Истиқлол йилларида Ғулом Мирзонинг “Обод маҳалла – обод мамлакат тараққиёти кафолати”, “Конституция ва маънавият”, “Конституциямиз – буюк Ҳаёт қомусимиз”, шунингдек, “Ўзбекистон конституциявий давлат сари”, “Сайловлар ва оммавий ахборот воситалари” ҳамда “Демократик ва халқчил Қомус” (А.Саидов билан ҳаммуаллифликда), “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ва оммавий ахборот воситалари” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва оммавий ахборот воситалари” (С.Хидиров билан ҳаммуаллифликда) каби китоб ва рисолалари нашр этилган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар