Ҳиндистоннинг Карнатака штатининг Дхарвад шаҳрида яшовчи ўн етти ёшли фуқаро ўз дафн маросимига олиб кетишаётганда ҳушига келди, деб ёзмоқда Times of India газетаси.

Йигитнинг ота-онаси уни бир ой аввал бошпанасиз ит тишлаб олгани, шундан сўнг у бир неча ҳафта юқори тана ҳароратидан азият чекканини хабар беришди. Унинг аҳволи ёмонлашгач, касалхонага олиб боришган.

Касалхонада ўсмирни жонлантириш бўлимига ётқизишди. Тиббиёт ходимлари у ҳаёт билан таъминлаш қурилмасисиз омон қолмаслигини хабар қилишган, бироқ яқинлари мураккаб моддий ҳолат туфайли даволаш муолажаларини тўхтатишга қарор қилишди ҳамда ўғилларини уйга олиб кетишган. У бир қанча вақтдан сўнг оламдан ўтгандек тасаввур уйғотган ҳамда ота-онаси уни ҳаётдан кўз юмди, деб ўйлашган.

Белгиланган кунда мотам маросими ўтиши керак бўлган қишлоққа қараб йўл олишади. У ерга етишга тахминан икки километр қолганида ўсмир ҳушига келиб, оғир нафас ола бошлаган ва қўл ҳамда оёқларини қимирлатган.

Шифокорларнинг маълумотига кўра, у айни дамда менингоэнцефалит ташхиси билан касалхонага жойлаштирилган.