Йилдирим: АҚШнинг Суриядаги ҳаракатлари ҳамкорлик руҳига мос келиши керак

Жаҳон 21 Февраль 2017 3787

Туркия Қуролли кучларининг Раққа шаҳрида ўтказадиган эҳтимолий аксилтеррор амалиётига ёндашуви Ал Боб шаҳридаги каби бўлади. Бу ҳақда Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Мюнхен хавфсизлик коференцияси доирасида журналистлар билан ўтказган мулоқотида баёнот берди.

«Сурия шимолида Туркия армияси қисмлари бор. Улар Сурия озодлик армияси бўлинмаларига кўмак бермоқда. Айни усул Раққадаги ИШИДга қарши ҳам қўлланилиши мумкин», - деб қайд этган бош вазир. 

Унинг сўзларига кўра, Туркия Ал Бобни ИШИД жангариларидан тўлиқ озод қилганидан кейин ҳам «Фрот қалқони» амалиётини давом эттириш ниятида. 

«Бунинг учун бирор террорчи гуруҳга нисбатан бошқа террорчи гуруҳ билан ҳамкорлик қилишга чек қўйиш талаб этилади. Ўйлаймизки, Вашингтон Анқаранинг бу қарашини таҳлил қилиб чиқади», - деган Туркия бош вазири. 

Йилдиримнинг айтишича, Туркия нафақат ИШИД, балки Курдистон ишчи партияси ва ушбу ташкилотнинг Суриядаги шохобчалари бўлган PYD ва YPG тузилмалари билан ҳам курашни давом эттиради. 

Туркия ҳукумати раҳбарининг уқдиришича, террорчилик ташкилотига қарши курашиш мақсадида бошқа бир террорчилик ташкилотини жалб қилишни ёқлаб бўлмайди ва Анқаранинг бу ёндашуви Вашингтон расмийларига етказилган. 

Бош вазирнинг таъкидлашича, АҚШнинг Суриядаги ҳаракатлари НАТО доирасидаги ҳамкорлик руҳига жавоб беради. «Ўйлайманки, Вашингтон маъмурияти Туркия кайфиятини эътиборга олади», - деган Бинали Йилдирим. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар