АҚШнинг БМТдаги собиқ вакили Саманта Пауэр россиялик марҳум Виталий Чуркинни дипломатия соҳаси маэстроси деб атади. У ўзининг Twitter'даги саҳифасида ана шундай маълумот билан бўлишди.

"Мен Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркиннинг ўлимидан қайғудаман. У дипломатия соҳаси маэстроси ва АҚШ ҳамда РФ муносабатларидаги тўсиқларни енгиб ўтиш учун имкон қадар ҳаракат қилган жуда фидойи инсон эди", - деб ёзди Пауэр. 

Саманта Пауэр собиқ президент Барак Обама маъмуриятининг бошқа аъзолари каби ўзининг қатъий аксилроссия позицияси билан танилган.

Чуркин душанба куни Нью-Йоркда, 65 ёшга тўлишига бир кун қолганда вафот этди. У 2006 йилнинг 8 апрелидан Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили лавозимини эгаллаб келган.