Ким Чен Намнинг ўғли отаси жасадини олиб кетиш учун Малайзияга етиб келди

Жаҳон 21 Февраль 2017 10972
Фото : EPA

13 февраль куни Куала-Лумпурда ҳаётдан кўз юмган Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чен Намнинг ўғли отаси жасадини олиб кетиш учун бу шаҳарга етиб келди. Бу ҳақда Япониянинг NHK телеканали маҳаллий манбаларга асосан хабар бермоқда.

Баъзи маълумотларга кўра, Ким Хан Соль Малайзия пойтахтига сешанба куни эрталаб етиб келган ва отасининг жасади сақланаётган касалхонага борган. NHK’нинг хабар беришича, бу вақт давомида касалхонани қўриқлаш хизмати кучайтирилган, у ерга махсус топшириқли автоматик қуролга эга 30-40 жангчи ташланган. 

Телеканалнинг хабар беришича, Ким Хан Соль касалхонада сақланаётган марҳум отаси эканини тасдиқлаган. Шимолий Кореянинг Малайзиядаги элчихонаси унинг жасадини беришни талаб қилмоқда. Бироқ бу мамлакат ҳукумати марҳум жасади фақатгина унинг яқинларига берилишини маълум қилган. Икки мамлакат ўртасида келиб чиққан можаро туфайли Малайзиянинг Пхеньяндаги элчиси юртига чақириб олинди.

14 февраль куни Малайзия полицияси Ким Чен Намнинг ўлимини тасдиқлади. Унга Куала-Лумпур шаҳри аэропортида суиқасд қилишган ҳамда касалхонага кетиш чоғида ҳаётдан кўз юмган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларининг маълумотига кўра, у ер усти хизмати ходимларига кучли бош айланишидан шикоят қилиб мурожаат қилган, шунингдек, номаълум шахс унинг юзига қандайдир суюқликни сепиб юборганини айтган.

Бошқа тахминларга кўра, номаълум аёл унинг юзига қандайдир модда билан тўйинтирилган матони яқинлаштирган. Жанубий Корея ОАВлари заҳарланган игналар ёрдамида ҳужум қилингани ҳақида хабар беришганди. Бироқ бу тахминларнинг ҳеч бири расман тасдиқланмади.

Аввалроқ Ким Чен Намга ҳужум қилинишига ойдинлик киритувчи видеолавҳа интернет тармоғида пайдо бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Маълумот учун, Ким Чен Нам – КХДР собиқ етакчиси Ким Чен Ирнинг катта ўғли бўлиб, онаси таниқли маҳаллий актриса Сон Хе Рим ҳисобланади. 2001 йилнинг майида у Японияга сохта паспорт ёрдамида чиқиб кетиб, ўша вақтдан бери хорижда истиқомат қилиб келган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 48791 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102248 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 48473 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52773 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9781 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20476 Ўзбекистон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1000 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 843 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 787 Спорт
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 1844 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар