Литванинг Клайпеда шаҳри полициячилари НАТОнинг 5 аскарини қўлга олишда электрошокердан фойдаланишларига тўғри келди, деб хабар бермоқда Литва ички ишлар вазирлиги полиция департаментига иқтибос келтирган ҳолда Baltnews.lt.

Маълум қилинишича, 19 февралга ўтар кечаси НАТОнинг маст ҳолатдаги бир гуруҳ ҳарбийлари тунги клуб ёнида жанжал чиқарган. Чехия миллатига мансуб бўлган ҳарбийлар воқеа жойига чақиртирилган полициячиларга қаршилик кўрсатмоқчи бўлишган. Полициячилар безориларини тинчлатиш учун электрошокерлар қўллашга мажбур бўлганлар. 

Чехиялик ҳарбийлар шаҳарга январда келишган, улар февраль охирида соҳилбўйини денгиз десантидан ҳимоя қилиш бўйича қўшма машғулотларда иштирок этишлари керак. Қоидабузар ҳарбийлар тақдирини уларнинг қўмондонлари ҳал қилишадиган бўлди.

Нашрнинг маълум қилишича, НАТО ҳарбийлари иштирокидаги бундай безориликлар аввал ҳам Шяуляй, Ионава, Каунас ва Вильнюсда қайд этилган.