Даҳшатли манзаралар: Ливия қирғоғида африкалик муҳожирлар жасадлари топилди (+18)

Жаҳон 21 Февраль 2017 35463

70 нафардан ортиқ африкалик муҳожир танаси Завия шаҳрининг ғарбида, Ўрта Ер денгизи қирғоқларига чиқиб қолган. Бу ҳақида Ливиянинг "Қизил Ярим ой" вакили хабар берди.  

Ҳозирда 74 тана қирғоқ яқинида топилган. Бироқ уларнинг қандай қилиб чўкиб кетгани сирлигича қолмоқда, деб хабар беради хайрия ташкилоти матбуот котиби Муҳаммад ал-Мисрати The Associated Press нашрига берган интервьюсида.

Жонсиз жасадлар қирғоққа тунда чиқиб қолган. Шу билан бирга, ҳеч қандай синган қайиқ ёки кеманинг аломатлари кўзга ташланмаган.

Спикернинг сўзларига кўра, маҳаллий ҳокимият таналарни Триполидаги шахси номаълум бўлганлар қабристонига юборади.

Кўпроқ янгиликлар