«Барселона» мухлислари кейинги вақтларда Мессини юқори кайфиятда кўришмаяпти. Испания чемпионатининг навбатдаги турида каталонлар клуби охирги дақиқада Месси пенальтидан урган гол эвазига «Леганес»ни мағлуб этди, лекин Лео бу ўйиндаги дублини нишонламади. Қуйидаги суратларда унинг кўзларида қувонч йўқлигини кўриш мумкин.

У биринчи голда ҳам хурсандчилик қилмаганди.

Пенальтидан урилган голдан кейин эса Неймар унга яқинлашишга ҳам ҳайрон.

Месси голни нишонламаганига сабаб сифатида жамоа мухлислари Андре Гомеш ва Луис Энрикга ҳуштакбозлик уюштиргани айтилди. Лекин жамоа спорт директори Роберт Фернандес бу тахминни рад этди. «Мессининг бу ҳаракати мухлислар туфайли деб ўйламайман. Ҳамманинг ўз сабаби бўлади. Кўп футболчилар голларини нишонлашмайди», деган у. У 90-дақиқадаги ғалаба голи ҳақида гапираётганди.

Қайд этиш керакки, «Барселона»да Париждаги 0:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг муҳит яхши эмас.

Ўйиндан кейин жамоа футболчилари бош мураббий Луис Энрике билан яхши муносабатда эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди. Мураббийнинг ўзи эса бу ҳақда ҳеч нарса билмаслигини айтди. Кейинроқ у мавсум охирида жамоадан кетиши ҳақида хабар пайдо бўлди. Лекин бу хабар жамоа раҳбарияти томонидан инкор этилди.