«Моуриньонинг «Реал»и омадсизлар жамоаси эди». Алвешдан «тонналаб ҳақиқатлар»

Спорт 21 Февраль 2017 7229

«Барселона» собиқ футболчиси, ҳозирда «Ювентус» шарафини ҳимоя қилаётган Дани Алвеш ABC учун берган интервьюсида бир қатор шов-шувли фикрларини айтиб ўтди

«Барселона»дан кетиши ҳақида
«Мени яхши кўришса, жамоада кўришларини исташса бу менга ёқади. Агар яхши кўришмаса мен кетаман. «Барселона»дан текинга, эркин агент сифатида кетишим мантиқан энг тўғриси бўлганди. «Барселона» раҳбариятида ўта ёлғончи ва ноинсоф одамлар ишлашади».

Роналду билан зиддият ҳақида
«Мен ва Криштиану ўртасида низо бўлгани ҳақидаги гапни – журналистлар ўйлаб топган. Мен  Роналдуни ва унинг оиласини қаттиқ ҳурмат қиламан, аммо журналистлар менинг сўзларимни бўрттириб кўрсатишган. Худдики, мен Месси ва Неймарга сиғинаману, Роналдуни ерга ураман. Афсуски, Криштиану ўшанда ОАВга алданганди. Аммо ҳозир барчаси жойида».

Мусиқачилик фаолияти ҳақида
«Футболдан кейин мен профессионал равишда мусиқа билан шуғулланаман. Менга бу жуда ёқади  – балки мен ўтган ҳаётимда ҳамиша саҳнада бўлгандирман».

Ирқчилик ҳақида
«Менга кимдир мени қора деб аташи аҳамиятсиз. Мен одамлар бир-биридан териси ранги билан фарқ қилишини сезмаганман. Агар сен бунга эътибор қаратсанг, ирқчилик комига кирасан. Ирқчилик – жамият муаммоси, бунга қарши курашмоқ керак».

Моуриньо давридаги «Реал» ҳақида
«Менга ўша жамоа ҳақида эслаш оғир. Моуриньо жамоасида қўрқоқ омадсизларни шакллантирганди. Улар ютқазишдан жуда қўрқишар ва жуда ифлос ўйнашарди».

«Кўк-анорранглилар» жамоасида Дани Алвеш 6 марта Испания чемпиони, 4 марта Қирол Кубоги соҳиби, 4 марта Испания Суперкубоги соҳиби бўлган, 3 марта ЕЧЛ, 3 марта УЕФА Суперкубоги ва 3 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган, жами 23 соврин.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар