Олимлар оғриқни худди опиоидлардек босувчи, лекин улардек ўрганиш келтириб чиқармайдиган бирикмани аниқлашди. Улар ушбу кашфиёт ҳақида PNAS журналига маълумот беришди

Rg1A моддаси Conus regius - конуссимон денгиз шиллиқуртининг заҳаридан олинган. Ушбу модда опиоидлардан фарқли ўлароқ, асаб импульсининг синапслар орқали узатилиши учун масъул никотин ацетилхолин рецепторларга таъсир кўрсатади. Шундай экан, у оғриқни босмайди, балки унинг пайдо бўлишига йўл қўймайди. 

Ҳозирча мазкур восита фақат жониворларда синаб кўрилди. У 72 соатга оғриқдан халос этишга қодир экан. Эҳтимол, у йиғувчи таъсирга эгадир. Олимлар бунга доир клиник синовларни давом эттиришмоқчи.