Париж терактлар сабаб 2016 йилда қанча сайёҳдан маҳрум бўлгани маълум бўлди

Иқтисодиёт 21 Февраль 2017 3540
Фото: AP

2016 йилда рўй берган терактлар Франция пойтахти ва унинг Иль-де-Франс туманига ўтган йилда бир йил аввалгидан кўра 1,5 миллион сайёҳ кам келишига сабаб бўлди. Бу ҳақда туризм бўйича Минтақавий қўмита 21 февраль куни хабар қилди. Унинг маълумотига кўра, минтақа 1,3 миллион евролик даромаддан қуруқ қолган.

Шу тариқа, Париж ва қўшни шаҳарлардаги меҳмонхоналар хоналарининг банд этилганидан далолат берувчи кишилар-кунлар миқдори ушбу даврда хорижий туристларда 8,8 фоизга, францияликлар орасида эса 4,7 фоизга камайган. Шу билан бир қаторда, маҳаллий сайёҳлар сони атиги 0,8 фоизга пасайган.

Хорижий туристлар оқимида эса жиддий қисқариш кузатилган. Хитойлик сайёҳлар сони – 268 мингга камайди, бу эса 21,5 фоизга тенг. Япониядан келган туристлар сони эса 225 мингга камроқ бўлган (41,2 фоиз). Шу билан бир қаторда, айнан шу икки давлатдан келувчи сайёҳлар одатда қимматбаҳо харидлар ва ресторан ҳамда кўнгилочар тадбирларга бориш учун энг кўп маблағ сарфлайди.

Шунингдек, Европадан бўлган туристлар сони ҳам қисқарган – италияликлар 26,1 фоизга камроқ келишган бўлса, британияликлар 8,6 фоиз ҳамда испанияликлар 9,9 фоиз. Россиядан бўлган меҳмонлар оқими 65 мингга камайди (27,6 фоиз). Францияга энг кўп келувчи туристлар мамлакати бўлмиш АҚШдан сайёҳлар миқдори 100 минг кишига камайган (4,9 фоиз).

Туристлар сони билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашиши музейларга бўлган ташрифларга ҳам ўз таъсирини ўтказган. Фақатгина Помпиду Маркази ижобий натижа қайд этган (9 фоиз). Зафар аркасига (Триумфал арка) 24 фоизга камроқ киши кўтарилган бўлса, Монпарнас осмонўпар биносидаги томошагоҳга 32 фоиз камроқ одам келган. Луврда эса бу кўрсаткич 13,3 фоизга тенг бўлди, Орсе музейи -12,9 фоиз, Версаль - 9,8 фоиз, Париждаги "Диснейленд" - 9,5 фоиз.

Ўтган йилнинг охирларида вазият бир қадар яхшилана бошлади. Сўнгги маълумотларга кўра, Рождество ва Янги йил вақтида минтақа меҳмонхоналаридаги кишилар-кунлар миқдори 12,5 фоизга ортган, бу туристик оқим ҳажми 581 минг кишига кўпайганини кўрсатади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30857 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16961 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66689 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57652 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3651 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 4444 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3558 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар