Покистон шимолидаги Хайбер-Пахтунхва вилояти ҳудудида давомли портлашлар рўй берди.

The Express Tribune хабарига кўра, Чарсадда округида, Танги шаҳридаги суд биноси атрофида бир неча кишидан иборат гуруҳ томонидан портлашлар содир этилган. Бу вақтда суд ичида суд жараёни кетмоқда эди. Гуруҳ жангариларидан бири суд биноси ичига кирмоқчи бўлган, у йўқ қилинган.

Портлашлар оқибатида 6 киши ҳалок бўлди ва 15 киши жабрланди. Портлашдан сўнг отишма келиб чиққан.