Стокҳолмда тартибсизликлар юз берди

Жаҳон 21 Февраль 2017 8928

Стокҳолмнинг кўплаб муҳожирлар яшайдиган Ринкебю микротуманида 20 февраль кечки вақт номаълум кимсалар маҳаллий дўконларни тунаш ва машиналарга ўт қўйиш билан тартибсизликлар уюштирдилар.   

"Тартибсизликлар соат 22.20 да бошланди, туманда тунги вақт 7-8 автомобиль ёқиб юборилган. Полиция тартиб ва хавфсизликни тиклаш устида ишламоқда. Афсуски, туманда дўконларни тунаш ҳолатлари юз берган. Ўғирликлар кўлами ҳозирча ўрнатилмаган", деб айтилди шаҳар полицияси баёнотида. 

Хабарда маълум қилинишича, тартибсизликлардан аввалроқ микротуманга полиция ходимлари ташриф буюриб, қидирувда бўлган одамлардан бирини қўлга олиш вақтида, жиноятчи уларга тош улоқтира бошлаган.   

"Шу сабабли патруль огоҳлантирувчи ўқ узишга мажбур бўлган. Улоқтирилган тошлардан бири полициячилардан бирининг қўлига теккан. Унинг жароҳати оғирлиги ҳозирча аниқланмаган", дейилади хабарда.  

Швециянинг SVT телевидениеси маълум қилишича, тартибсизликлар иштирокчилари ҳозирча аниқланмаган.  

"Тартибсизликларда 40-50 одам иштирок этган. Улардан баъзилари қочиб кетган. Уларнинг аниқ сонини аниқлаш мураккаб бўляпти", деб айтди полиция вакили.

Полиция ярим тундан кейин туманда тартиб ўрнатилгани ва икки киши дўппослаш оқибатида жароҳат олганини маълум қилган. Улардан бири дўконлардан бирининг эгаси бўлган. Жабрланганларнинг иккиси ҳам шифохонага ўзлари мустақил етиб олганлар.  

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22648 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24744 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12756 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54036 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 845 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1121 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 981 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 2525 Спорт
Кўпроқ янгиликлар