SubMurres – сув остида сузадиган ва ҳавода учадиган муқобил кема

Технология 21 Февраль 2017 5482

Сўнгги вақтларда дрон, учувчисиз бошқарилувчи қурилма, муқобил транспорт воситаси каби иборалардан кўпроқ фойдаланилаётгани сир эмас. Учувчисиз бошқарилувчи қурилма деганда асосан ҳавода парвоз қиладиган, муқобил қурилма дейилганда ердаги ҳайдовчисиз ўзиюрар техникалар тушунилади. Аммо, бу борада денгиз остида ҳам шундай ҳаракатланиш воситалари мавжудлигини унутмаслик лозим. 

Бироқ, ҳавода ва сув остида ҳаракатлана оладиган гибрид қурилмалар ҳақида нима дейсиз. Бундайларини ҳар доим ҳам учратавермайсиз. Яқинда Innocorp компанияси ўзининг SubMurres қурилмасини намойиш этди. 

Гибрид аппарати одатдаги ҳаво учувчисиз парвоз қурилмаларининг айрим жиҳатларини ўзида мужассам этган: гироскоплар, учиш учун икки жуфт паррак, ҳавода ҳаракатланишга ёрдам берувчи «дум» билан бир қаторда сувости кемаларига хос хусусиятларга ҳам эга. Хусусан, чўзиқ думалоқ корпус, тик ва ётиқ «руллар», суюқликда чўкиш ва ҳаракатчанликни назорат қилувчи қурилмалар ва ҳатто перископ шулар жумласидан. Учиш учун қўлланиладиган тўртта паррак сувга тушиш вақтида йиғилади ва корпус ичига яширинади. Бу эса, сувости кемасининг аэродинамик хусусиятини яхшилайди. Бундан ташқари, SubMurres турли датчиклар ва камералар билан жиҳозланган бўлиб, улар воситасида атроф-муҳитдаги ҳолат назорат қилинади ҳамда суратларга олиниб, маълумотлар юборилади. 

Таъкидланишича, ушбу муқобил сувости ва ҳаво дронини энергия билан таъминлашда дизель-электр гибрид двигателидан фойдаланилади. Двигателнинг дизель қисмидан қурилмани ҳаракатга келтириш ва батареяларни қувватлашда фойдаланилади. Шу билан SubMurres узоқ вақт мобайнида қўшимча қувват олиш ва ёнилғи қуйишга эҳтиёж сезмайди. Двигателнинг бирор қисми ишдан чиққудек бўлса, соз қисми кўмагида вазифа уддаланади ёки таъмирлаш учун базага қайтиш мумкин бўлади. 

Бу гибридни қўллаш соҳалари жуда ҳам кенглиги таъкидланмоқда. Разведка амалиётларидан ташқари юкларни сув остига етказиб бериш, сув остида турли хил тажрибаларни ўтказиш, сув остида қолган турли буюмлар ва объектларни кўтариш ва қуруқликдаги базага келтириш каби вазифаларни уддалаш мумкин. Бундан ташқари, SubMurres гибриди масофадан бошқарилади. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар