Швейцария компанияси 4 эшикли электр суперкар яратмоқчи

Технология 21 Февраль 2017 5415
Фото:motor.ru

Швейцариянинг Classic Factory компанияси янги лойиҳаси – 4 эшикли Elextra суперкарининг тизерини чоп этди. Ҳозирча машинанинг фақатгина профилини кўриш мумкин. Суперкар Женевадаги моторшоуда оммавий равишда намойиш қилинади.

Компаниянинг илк лойиҳаси – Lyonheart K спорткари 2013 йилда пайдо бўлган. Модель алюминийдан ясалган кузов, 5 литр ҳажмга эга 8 цилиндрли Jaguar двигатели ва 6 поғонали "автомат" узатмалар қутисини олган. Бу машина 0 дан 100 км тезликка 3,9 сонияда эришади. Қўлда йиғилган спорткар 360 минг еврога баҳоланган ва ундан 250 дона ишлаб чиқарилган. 

Elextra лойиҳасига компаниянинг дизайнери ва раҳбари Роберт Палм ва даниялик тадбиркор Поул Сол бошчилик қилмоқда.   

"Elextra лойиҳасининг бош ғояси – энг ҳашаматли итальян суперкарларини эслатувчи  кузов кўринишини пастқам футуристик кўриниш ва энг илғор замонавий технологиялар билан уйғунлаштиришдан иборат", деб айтди Палм. 

Бу автомобиль ҳақида шу маълумки, у Швейцарияда лойиҳаланади, "дунёдаги энг яхши электр платформада" қурилади ва 100 нусхада ишлаб чиқарилади. Автомобилларни "машиналарни кам нусхада ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи бутун дунёга машҳур компания"нинг Штутгартдаги корхонасида қўлда йиғиш режалаштирилган.    

Тўрт эшикли Elextra 4 та ўриндиқ, тўлиқ привод билан жиҳозланади ва 100 км/соат тезликка 2,3 сонияда эриша олади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 7271 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 19286 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44811 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46488 Lifestyle
Франциядаги супермаркетлар сотилмаган товарларни муҳтожларга тарқатишга мажбур
11:40 83 Жаҳон
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:20 723 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 2462 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 3254 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 4173 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 5326 Спорт
Кўпроқ янгиликлар