Видео: Қўрқув билмас официант қиз эчкиэмарга хизмат кўрсатишни истамади

Жамият 21 Февраль 2017 12552

Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штатидаги ресторанлардан бирида ишловчи официант қиз Самия Лила ўз хизмат жойига кириб олган эчкиэмарни судраб олиб чиқиб ташлагач, бу ҳақда маҳаллий янгиликлар сайтида ёзилди.

Дам олиш кунлари ресторанга ташриф буюрган кишилар полда судралиб юрган катта эчкиэмарни кўришган. У столлардан бири остига кириб олади.

"Мен аввалига уни кўриб, бу ит бўлса керак деб ўйладим. Аммо кейин тушундимки, бу эчкиэмар", — деган Самия Лила.

Қиз қўрқмасдан жониворнинг думидан тутган ва уни эшик томон судраб кетган. Бу вақтда эса мижозлардан бири қўрқувдан стул ортига бекиниб олганди.

"Мен эса ҳеч нарсадан қўрққаним йўқ, мен судралиб юрувчилар билан ўйнашни севаман…", — деган Самия Лила.

Маълум бўлишича, ушбу қиз Австралияга ўтган йилнинг ноябрида Франциядан келганди ва у олдиндаги ёзни ҳам шу ерда ўтказмоқчи.

Қўрқув билмас официант қиз ҳақидаги видеоролик Facebook ижтимоий тармоғига жойланган ва 2 кун ичида 280 минг мартадан ортиқ кўрилган.

Кўпроқ янгиликлар