Die Welt нашрининг ёзишича, агар Украина банкларидан олинган кредитларнинг катта қисми тўланмаса, Украина банк инқирози вақти-соати келиб портлайдиган бомба кабидир. 

Украина миллий банки маълумотларига кўра, кредитлардан 30,5 фоизи қайтарилмас ҳисобланади. Бозор таҳлилчилари эса бироз бошқача рақам – 50 фоизни айтишмоқда. 

Шу билан бирга Украина миллий банки 2016 йил якунларига кўра банк соҳасида кўрилган рекорд миқдордаги зиёнлардан (159 млрд гривна) кейин вазият бироз яхшиланганини маълум қилди. Бироқ муаммоли кредитларнинг "улкан тоғи" туфайли инқироз қайтиши мумкин.

Давлат банклари аҳвол аянчли эканини очиқчасига айтишмоқда, бироқ баъзи хусусий банклар муаммонинг кўламларини тан олишни исташмаяпти.

Die Welt’нинг таъкидлашича, Украина банк соҳаси 2014 йилдан бери чуқур рецессиядан азият чекмоқда. 

"Назоратчилар муаммоли банклар бўйича ҳаддан зиёд узоқ вақт кафолатлар берганлар ва уларнинг эгаларига ўзларидан пул ундиришга имкон берганлар. Кредитларни қайтариш мушкул, чунки мижозларнинг кредитлар бўйича тафтишлардан кейин судга кетган харажатларига кредит бўйича фоизларни тўлашдан камроқ пул кетади. Украинада "кредитни фақат қўрқоқлар қайтаради" деган гап юради", деб ёзмоқда нашр.

Нашр маълумотларига кўра, Украина иқтисодиёти билан баъзи ижобий ўзгаришлар юз бермоқда, жумладан инфляция даражаси камайган. Кредитлар билан боғлиқ вазият ҳам барқарорлашади ва улар энди 24 фоизлик эмас, балки 14 фоизлик ставка билан берилмоқда. Бироқ банкларда даромад билан муаммолар сақланиб қолмоқда.