WhatsApp мессенжерида ўз-ўзидан йўқ бўлувчи матнларни намойиш қилувчи функция пайдо бўлди. У алоқа номи ёнидаги аввалги матнларни алмаштиради, деб ёзади The Verge.

Янги функция фото ва видеоларни суратлар, матн ва смайликлар билан безаш ҳамда уларни эълон қилиш имконини беради. Ёзув янги Status номли қўшимча саҳифада жойлашади. Уни фойдаланувчининг дўстлари 24 соат мобайнида кўришлари мумкин бўлади. 

Шу билан бирга, алоҳида таъкидланишича, WhatsApp иловасининг ўзи йўқ бўлувчи матнлар функцияси шахсийлик созламасига эга. Фойдаланувчининг ўзи дўстларидан кимлар янги статусни кўра олиши мумкинлигини белгилайди. 

Яқин орада ушбу функция билан боғлиқ янгиланиш Android, iOS ва Windows Phone платформалари учун чиқарилади.

Snapchat тармоғининг энг оммабоп функцияларидан бирини 1,2 млрд кишилик ўз мессенжерида жорий қилган Facebook Inc. Snap Inc. компаниясини бизнесни ривожлантириш учун янги йўлларни қидиришга мажбур қилмоқда. WhatsApp янгилиги Snapchat тармоғининг ўсишини секинлаштиради, деб қайд этади нашр.