2017 йилда қишлоқлардаги янги уйларнинг нархи қанча бўлади?

Ўзбекистон 22 Февраль 2017 95494

Қишлоқ жойларда аҳолининг кенг қатламларини замонавий ва шинам уй-жой билан таъминлаш даражасини тубдан ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрда «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури  тўғрисида»  ПҚ-2639 сонли қарори қабул қилинган.

Иқтисодиёт вазирлиги 22 февраль куни «Ўзбекистон республикасининг қишлоқ жойлари ва шаҳарларида арзон ва қулай уй-жойларни қуриш истиқболлари» мавзусида матбуот анжумани ўтказди. Унда қатнашган журналистларга, жумладан «Кун» мухбирига дастурда белгиланган асосий йўналишлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, дастур асосида қанча уй қурилиши, янги уйларнинг нархи қанча бўлиши ҳақида айтилди.

Дастурда белгиланган асосий йўналишлар:

- яшаш учун ижтимоий-маиший шарт-шароитларни яхшилаш, қишлоқ аҳолисининг замонавий, сифатли, шинам, арзон уй-жойга бўлган эҳтиёжларини қондириш;
- қишлоқ жойларда уй-жойлар қуриш учун ажратилган тураржой массивларида муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ва транспорт тармоқларини биргаликда ривожлантириш;
- конструктив ва архитектура-режалаштириш ечимларини оптималлаштириш ҳисобига лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари, шунингдек, барпо этилаётган уйлар таннархини пасайтириш;
- энергияни тежайдиган материаллар ва асбоб-ускуналарнинг янги турларидан фойдаланишни кенгайтириш;
- жойларда қурилиш индустриясини ривожлантириш, пудрат ташкилотларининг қувватларини кўпайтириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
- уй-жой қурилиши учун ажратиладиган ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
- қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилиши учун имтиёзли кредитлар беришнинг фуқаролар учун янада қулай шартларини жорий этиш.

2017 йил Дастури бўйича қурилиши режалаштирилган уй-жойлар тўлови

Қарорга мувофиқ, Дастурда «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека-банк» АТИБдан ташқари «Халқ банки» АТБ, «Асака банк» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ҳам иштирок этади.

Уй-жойларнинг янги намуналарини қуриш учун Дастурда иштирок этувчи тижорат банклари томонидан уй қурувчиларга 3 йиллик имтиёзли давр ва биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 15 йил муддатга имтиёзли ипотека кредитлари берилади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар