Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 15 февраль куни Сайроқи қушлар Равшан клуби давлат рўйхатидан ўтказилди. Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади республика ҳудудида сайроқи қушларни кўпайтириш, улар ўртасида турли конкурсларни ўтказиш ва тарғиб қилиш, ривожлантириш ҳамда оммавийлаштиришдан иборат.

15 февраль куни эса Ўзбекистон компьютер ва кибер спорт ўйинлари ассоциацияси давлат рўйхатидан ўтказилди. Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида компьютер ва кибер спортини ривожлантириш, компьютер ва кибер спорт ўйинлари бўйича тадбирлар ва мусобақалар ўтказишни ташкил этиш ҳисобланади.

Шунингдек, 18 февраль куни Кинематографияни ривожлантиришга кўмаклашиш маркази давлат рўйхатидан ўтказилган.

Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади кинематография соҳасини ривожлантиришга кўмаклашиш, ташкилот аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг профессионал эҳтиёжларини қондиришга қаратилган ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда бошқа корхона, ташкилот ва муассасаларда ифода этишдир.