«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Уэйн Руни трансферлар даричаси ёпилгунига қадар Хитой клубларидан бирига ўтади.

Daily Mirror хабарига кўра, футболчи таклифлардан бирини қабул қилган. У жамоа ўзини сақлаб қолишга ҳаракат қилмаётгани туфайли шундай қарорга келган. Жамоа футболчининг агенти Пол Стретфордга трансферга тайёргарлик кўришга рухсат берган.

Эндиликда Руни дунёнинг энг кўп маош тўланувчи футболчисига айланиши кутилмоқда, унга ҳафтасига 1 миллион евро беришмоқчи.

Руни жорий мавсумда Англия чемпионатида 17 учрашув ўтказди ва икки гол уриб, 5та голга узатма берди. Унинг «МЮ» билан амалдаги шартномаси муддати 2018 йилнинг ёзига қадар эди. 

Моуриньо: Руни мавсумни «МЮ»да якунлашига кафолат бера олмайман