Airbus компанияси даромади 63 фоизга камайиб кетди

Иқтисодиёт 22 Февраль 2017 2701
Фото: Reuters

Airbus аэрокоинот концернининг соф йиллик даромади 2016 йилда 995 млн еврони ташкил қилди ва бир йил аввалгидан 63 фоиз камроқ бўлди. Бу ҳақда 22 февралда компания сайтида маълум қилинди.

Даромаднинг кескин пасайиши А400М ҳарбий-транспорт самолётини яратиш дастури бўйича қўшимча харажатлар билан боғланган. Самолётда ҳаво винти редукторининг баъзи элементлари қизиб кетиши ва ишдан чиқиши муаммолари аниқланган. Компания шу сабабли самолёт конструкциясига ўзгартиришлар киритишига тўғри келган, бу эса концернга 2,2 млрд еврога айланган.

Фуқаролик самолётларидан кўрилган фойда 2,8 млрд еврони (2015 йилга нисбатан 2 фоиз кўпроқ), вертолётлардан кўрилган фойда эса 350 млн еврони (2015 йилга нисбатан 18 фоиз камроқ) ташкил қилган. Ҳисобот чоп этилгандан кейин компания акциялари 2 фоизга арзонлашган.

7 февралда Германия мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен парвозлари учун қўлланиши керак бўлган А400М самолёти биринчи рейси вақтидаёқ бузилиб қолгани маълум қилинганди. Мудофаа вазири самолётнинг бир двигатели ишламай қолгани сабаб ундан фойдалана олмаган.   

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7804 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8663 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51070 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3333 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3926 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5778 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 1011 Жамият
Кўпроқ янгиликлар