Дунё тасодифларга тўла, аммо айрим ҳолатларда буни тасодифлигига ишонгинг келмайди. Айримлари эса кайфиятингни кўтаради, бошқалари ўйлантириб қўяди. Фақат атрофга теранроқ, эътиборлироқ назар ташланса бас.

Таҳририятимизга юборилган фотосуратлардан бири эътиборимизни тортди. Унда автомобиль йўлларида ўрнатилган шаҳарларни кўрсатиб турувчи белги тасвирланган. Аммо суратга диққат билан эътибор бериб қаралса, шаҳар номи бир белгида бошқача, иккинчисида эса бошқача ёзилганига гувоҳ бўлиш мумкин. Гап Тошкент вилоятининг Қибрай тумани номи ҳақида бормоқда.

Фотосурат муаллифи ҳолат юзасидан тегишли ташкилотларга қўнғироқ қилганини, аммо натижа чиқмаганини айтади.