Қозоғистондаги Бойқўнғир космодромидан Халқаро космик станциясига «Прогресс» фазо кемаси учирилди. Бу ҳақда Роскосмосга таянган ҳолда Россия ОАВ хабар қилмоқда. 

«Прогресс МС-05» фазо кемаси ўрнатилган «Союз-У» ташувчиси белгиланган вақтда ҳавога кўтарилди. Унинг ХКС билан уланиши 24 февралга белгиланган. 

Таъкидланишича, ушбу парвоз «Союз-У» ракеталари учун охиргиси бўлди. Уларнинг ўрнини модернизация қилинган «Союз-2» ракеталари эгаллайди. 

Эслатиб ўтамиз, «Союз-У» ракетасининг «Прогресс МС-04» юк кемаси билан бирга 2016 йил  амалга оширган парвози омадсизликка учраган эди.