Америкалик “довюрак” полициячилар сигирни тутиш учун бир неча машинадан фойдаланишди

Жамият 22 Февраль 2017 5476

АҚШнинг Нью-Йорк штати Куинс муниципалитетида яшовчи аҳоли кўча бўйлаб номаълум сигир айланиб юргани ҳақида полицияга хабар берди. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот ходимлари жониворни тутишга уринишди, бироқ бу иш осон бўлмади.

Охир-оқибат сигирни тутиш бир неча полиция машинаси ва ўнлаб ходимлар иштирокидаги ҳақиқий қувишга айланиб кетди, улар жонивор ортидан бутун округ бўйлаб чопиб юришган.

Баъзи фуқаролар полицияга ёрдам беришга уринишди ҳамда сигир чиқиш жойи бўлмаган ерларга киришига бир бахя қолган. Аммо у буталар орқали барибир қочиб кетган. Бу ҳодисани матбуот ҳам тезлик билан ёрита бошлади.

Полицияга сигир ҳақида хабар берган гувоҳларнинг тахминича, у маҳаллий кушхонадан қочган бўлиши мумкин.

Sbnation нашри истеҳзо билан «сигир шаҳарнинг қоқ марказида қандай қилиб пайдо бўлганини ҳеч ким билмайди, балки бу катта исённинг бошланишидир», дея таъкидлаган. Шунингдек, Sbnation журналистларининг маълум қилишича, улар бутунлай сигир тарафида ҳамда унинг жанговар руҳидан қойил қолишган.

Қувиш жараёнини NBC мухбири Брэд Жаффи ҳам кузатиб борди ва Твиттердаги саҳифасида бу борада тезкор хабарлар бериб борган.

New York Daily News мухбири Эдгар Салдован эса ҳодиса жойидан олинган видео тақдим этди

.

NBC New York маълумотига кўра, полициячилар сигирни тутишга 10 дақиқадан ортиқ вақт сарфлашган. 41 KSHB телеканали эса тутилган жонивор кушхонага топширилмай, балки cow sanctuary сигирлар сақланадиган жойга берилишини аниқлади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20570 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23797 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12207 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13193 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42569 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53575 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48062 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 566 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 467 Жамият
Кўпроқ янгиликлар