Андижонда янги ғоя ва ихтиролар ярмаркаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон 22 Февраль 2017 4853

Андижон давлат тиббиёт институтида “Инновацион лойиҳалар, технологиялар ва ғоялар” Х – Республика ярмаркасининг босқичи бўлиб ўтди. 

“Янги ғоямиз – семизлик ва ортиқча вазндан азият чекаётган кишилар учун яратилган бўлиб, автомобиллар хавфсизлик камари учун махсус физиологик қурилма, бу эса лойиҳамизга берилган муаллифлик патенти”, - дейди Андижон тиббиёт институтининг талабаси Жавоҳир Солиев. Қарангки, ускуна  оддий автомобилдаги хавфсизлик камарига мосланган экан. 

“Машина миниб кетаверасиз, қурилма паст частотали магнитотерапия ва вибротерапия муолажасини бажариб, бадандаги ортиқча ёғ тўқималарини парчалаб бораверади”, - дейди талаба. 

Тибббиёт олийгоҳининг бир гуруҳ ходимлари томонидан ишлаб чиқилган яна бир ғоя - ҳомила пўстлоғи барвақт узилганда ҳомиладорликни прогнозлаш усули  эътиборни тортди. 

Андижон давлат тиббиёт институтидаги тадбирда кўплаб ана шундай ихтиролар намойиш қилинди. Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари Манзурахон Юнусова ярмаркада иштирок этган барча изланувчан соҳа эгаларига ўз миннатдорчилигини билдириб, келгуси ишларига муваффақиятлар тилади.        

Элмурод Эрматов, Андижон

Кўпроқ янгиликлар