Apple машҳур ижтимоий тармоқ фаолиятига якун ясади

Технология 22 Февраль 2017 6211

"Олма" корпорацияси ижтимоий тармоқ жойлашган доменни сотиб олди. Шу сабабли асосчилар тармоқни ёпишга муваффақ бўлишди.  

Купертино дастурчилари булутли хизматга боғлиқ бўлган сўнгги қисмлардан бири — iCloud.net домен номини ўзлаштиришди. Бу ҳақида TechCrunch хабар беради. 

Apple диққатга сазовор доменни сотиб олиш учун беш йилдан ортиқ вақт сарфлади. 

Эндиликда сайтга кириш чоғида  iCloud.net ижтимоий тармоғи 2017 йилнинг февралигача ёпиқ бўлиши ҳақида хабар чиқади. Дастурчилар барча фойдаланувчилардан ўз аккаунтларини мустақил ўчириб чиқишини сўрамоқда, акс ҳолда бу автоматик тарзда содир бўлади.  

Хитой ижтимоий тармоғи асосчиси Тонг Ли сайт иши тўхтатилгани ҳақида қуйидагича изоҳ берди:  "Ҳа, биз  iCloud.net тармоғини ёпишга қарор қилдик ва барча хизматларимизни тўхтатдик. Биз 2011 йилдан бери ижтимоий хизматни бажариб келамиз. Аммо энди iCloud.net ўз вазифасини якунлайди, унинг истеъфога чиқадиган вақти келди", — дейди Ли.  

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6709 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24225 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37701 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38795 Lifestyle
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 628 Спорт
«Бир кунлик тўй ўтади-кетади...», лекин…
10:56 1020 Жамият
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 910 Спорт
Кўпроқ янгиликлар