Apple'нинг янги маҳсулотлари Стив Жобс театрида тақдим этилади

Технология 22 Февраль 2017 2716

Apple компаниясининг янги Apple Park кампуси жорий йилнинг апрель ойида очилади. Компаниянинг янги маҳсулотлари тақдим этиладиган театр Стив Жобс шарафига қўйилади. 

Apple Park Калифорниядаги Санта Клара саҳроси ўртасида жойлашган. Унинг майдони 70 гектардан ошиқ бўлиб, 12 минг киши учун мўлжалланган. 

Барча ходимларнинг янги жойга кўчиши жорий йилнинг куз ойигача бўлиши режалаштирилган. 

Стив Жобс шарафига номланиши режалаштирилган театр тепаликда жойлашган. У цилиндр шаклида бўлиб, унинг баландлиги 6 метр, диаметри 50 метр, сиғими 1000 киши. Apple'нинг тақдимотида бўлиб ўтадиган ҳозирги театри Yerba Buena Center for Arts’га 750 кишига мўлжалланган. 

Кўпроқ янгиликлар